сентябр 04, 2018 13:24 Asia/Tashkent

Қадимий Табриз шаҳрининг ғарбий томонида, Масжиди жоми тӯғрисида Табризнинг энг машҳур ва тарихий уй, Хонаи Машрута жойлашган. Хонаи Машрута Қожор даври меъморчилиги асосида қурилган бӯлиб, Табриз шаҳрининг Машрута Инқилоби замонидаги ӯрни ва бу ҳодисанинг аҳамиятли бӯлганлигидан дарак беради. Хонаи Машрута биноси ҳижрий-шамсий 1375 йили Машрута музейига айланди ва бу ерда Машрута замонининг муҳим ҳужжат ва тарихий асарлари сақланади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан Асаалому алайкум, азиз тингловчилар! “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум-эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан ҳузурингизга тақдим этамиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯласиз деган умиддамиз.

Қадимий Табриз шаҳрининг ғарбий томонида, Масжиди жоми тӯғрисида Табризнинг энг машҳур ва тарихий уй, Хонаи Машрута жойлашган. Хонаи Машрута Қожор даври меъморчилиги асосида қурилган бӯлиб, Табриз шаҳрининг Машрута Инқилоби замонидаги ӯрни ва бу ҳодисанинг аҳамиятли бӯлганлигидан дарак беради. Хонаи Машрута биноси ҳижрий-шамсий 1375 йили Машрута музейига айланди ва бу ерда Машрута замонининг муҳим ҳужжат ва тарихий асарлари сақланади.

Бу макон Ҳожи Маҳдий Кузаканони шахсий мулки бӯлиб, милодий 1868 йили табризлик меъмор Ҳожи Валий томонидан қурилган. Ҳожи Маҳдий ғз замонининг обрӯли тожирларидан ҳисобланарди. Табриз шаҳрида Машрута ҳаракати авж олганида эркинлик тарафдори бӯлган Ҳожи Маҳдий ҳам Машрута ҳаракатига қӯшилди ва Машрута инқилобининг асил ва ашаддий тарафдорига айланди. Ҳожи Маҳдий Машрута уйини Машрута ҳаракати  раҳбарларининг мажлис ӯтказишлари маконига айлантирди. Бу ерда шунингдек ҳукуматга қарши варақалар ёзилиб, чоп бӯларди.

Бу тарихий шаҳарнинг шонли ӯтмиши  ва маданиятини ӯзида акс эттирувчи  Ахамонийлар музейи,  Сосонийлар музейи ва Қожор музейи каби жуда кӯп музейлар мавжуд.

Табиат ва технология музейида эса  турли жониворлар, гулу гиёҳлар ва заминшуносликка оид кӯплаб экспонатлар билан танишиш мумкин. Форс музейида Эрамиздан минглаб йил илгари сополдан ясалган ашёлар, Афифобод музейида эса  Сафавия давридан Паҳлавий давригача муомалада бӯлган қурол-яроқ намуналари намойишга қӯйилган. Бу тарихий шаҳарда  шунингдек, Шоҳчароғ каби мазҳабий обидалар ҳам бор. Турист ва саёҳатчиларни эса барча замонавий имкониятларга эга бӯлган меҳмонхоналар кутиб турибди. Осиё материки давлвтларида кӯплаб қадимий шаҳарлар мавжуд бӯлиб, Табриз шаҳри тарихий ва антиқа шаҳарлар сирасига киради. Табриз шаҳрининг тарихий ёдҳгорликларидан, унинг марказий қисмидан топилган тарихий қазилмалари унинг қадимлигидан дарак беради. Табриз шаҳри Эрон халқининг тарихини, табиатини, қаҳрамонлигини ва ҳунармандчилигини талқин этиб, баён этадиган жойдир. Табриз ўзининг узоқ тарихи билан ва гўзал ҳамда жозибадор табиати билан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб этади.

Шарқий Озарбайжон вилояти, тоғлар, дарё ва сойлар, ўрмонлар, даралар ва водийлар, кўкаламзор ва майсазор чўлу-биёбонлар, маъданли сув булоқлар, ғор ва шаршаралари сингари табиатининг жозибадорлиги ва мафтункорлиги билан, шунингдек тарихий ва маданий жиҳатдан ўзига жалб этадиган кўплаб қизиқарли ва мумтозлиги боис, табиатини сайр-томоша қилиш учун ва саёҳат уюштириш учун катта туртки беради.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум- эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected] Today .сoм

Агар Табриз шаҳридан ўтиб қолишизга тўғри келса ва Эроннинг ушбу минтақасининг табиатини кўришга қизиқсангиз, сиз учун кўплаб варинтлар бор. Ушбу минтақанинг табиатини ва гўзал жойларини йилнинг ҳамма фаслида кўриб, баҳра олишингиз мумкин.

Бу йил Табриз шаҳри Эроннинг сайёҳлик қисмати деб ном олди. Исломий мамлакатларнинг сайёҳлик пойтахти ва тарих давомида қўшни мамлакатларга элтувчи маданий кўприк вазифасини бажаради. Аммо, қадимдан ушбу гўзал шаҳар, дунёнинг турли нуқталаридан сайёҳлар ва йўловчиларнинг келди кетди ва қўним топадиган жойи бўлган. Табризга келган машҳур ва донги кетган жаҳонгашта сайёҳлар, ўзларининг ёзган асарларида ва хотираномаларида ушбу шаҳарнинг ажойиботлари ва жозибадорлиги ҳақида қайд этган.

Сафарномалар, шаҳар ва юртларнинг вазияти ва шароитига қизиқувчи бўлган саёҳатчиларнинг кўрган воқеаларини ва саргузаштларини шарҳлаб беради. Сафарномани ўқиган инсонлар, ушбу сафарномада қайд этилган тарихий бинолар, масжидлар, кутубхоналар, бозорлар, географик жойлашувлар, об-ҳаво, иқлим, миллий ва диний урф одатлар, расм русумлар, одоб-ахлоқ ва анъаналар билан яқиндан танишиб олади.

Ҳурматли тингловчилар! “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум- эшиттириши навбатдаги сони ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ