сентябр 22, 2018 12:26 Asia/Tashkent

Табриз шаҳри Эрон халқининг тарихини, табиатини, қаҳрамонлигини ва ҳунармандчилигини талқин этиб, баён этадиган жойдир. Табриз ўзининг узоқ тарихи билан ва гўзал ҳамда жозибадор табиати билан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб этади.

Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ  номи билан. Ассалому алайкум, азиз тингловчилар! "Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум эшиттириши навбатдаги сонини Эрон Ислом Жумҳурияти ӯзбек тилидаги радиосидан тинглаяпсиз. Дастурни мен, Рахшона олиб бораман. Эшиттиришимиз якунига қадар биз билан бирга бӯлинг.

Табриз тарихий ва чиройли бир шаҳар бӯлиб, бу шаҳар  табий жозибалар,  бой тарих, маданий ва мазҳабий ёдгорликларга бойдир. 

Табриз ўзини Эроннинг энг замонавий, гўзал, жозибадор ва энг тараққий этган шаҳри эканлигини намоён этишга муваффақ бўлди.

Табриз шаҳрига келган ҳар бир сайёҳ эронликларнинг ҳунармандликлари ва чиройли дидларидан яхши хотира билан кетишади ва албатта бу шаҳарга яна бир бор келишни орзу қилишади.

Эроннинг Табриз шаҳри ӯзининг бой ӯтмиши билан турли давраларни бошдан келчирган. 

Табриз шаҳри Эрон халқининг тарихини, табиатини, қаҳрамонлигини ва ҳунармандчилигини талқин этиб, баён этадиган жойдир. Табриз ўзининг узоқ тарихи билан ва гўзал ҳамда жозибадор табиати билан кўплаб сайёҳларни ўзига жалб этади.

Қадимдан ушбу гўзал шаҳар, дунёнинг турли нуқталаридан сайёҳлар ва йўловчиларнинг келди кетди ва қўним топадиган жойи бўлган. Табризга келган машҳур ва донги кетган жаҳонгашта сайёҳлар, ўзларининг ёзган асарларида ва хотираномаларида ушбу шаҳарнинг ажойиботлари ва жозибадорлиги ҳақида қайд этган.

Табриз Эрон шимолий ғарбидаги катта шаҳар бўлиб, шарқий Озарбайжон вилоятининг маркази ҳисобланади. Табриз, шимол, жануб ва шарқ томондан тоғликлар билан ўралган бўлса, ғарб томондан эса, Табриз текислик дашт ва Ожий чой дарёсининг шўрлик ерлари билан чегараланган.

Табриз тоғ орасидаги водий текисликлар шаклини олган. Ушбу шаҳарнинг Теҳронгача бўлган масофаси 599 километрни ташкил этади. Табризнинг атрофи ва ичкарисидан иккита дарё ўтган.Табриз шаҳри Эрон халқининг тарихини, табиатини, қаҳрамонлигини ва ҳунармандчилигини талқин этиб, баён этадиган жойдир. Бу тарихий шаҳарнинг шонли ӯтмиши  ва маданиятини ӯзида акс эттирувчи  Ахамонийлар музейи,  Сосонийлар музейи ва Қожор музейи каби жуда кӯп музейлар мавжуд.

Эрон шимоли-ғарбида Озарбойжон номланган гўзал бир минтақа жойлашган ва хос жуғрофик мавқега эга бўлгани боис ҳам ушбу минтақа Эроннинг муҳим минтақаларидан бири ҳисобланади. Озарбойжон қадимий Эрон юртининг муҳим бир бўлаги бўлиб, узоқ ўтмиш давомида кўплаб тарихий воқеалар маскани ҳисобланади. Айрим ақидаларга кўра, Озарбойжоннинг номи Ахамонийлар сулоласининг охирги подшоҳи Дориюш 3 даврида яшаган эронлик сардор Атурпат номидан олинган.

Қадрли тингловчилар! Сиз муқаддас Машҳад шаҳридан эфирга узатилаётган Эрон ислом Жумҳуриятининг ӯзбек тилидаги халқаро радиосидан “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум эшиттириши навбатдаги сонини тинглаяпсиз. Радиомизнинг интернет сайти Pars Today.com/uz орқали хоҳлаган пайтда эшиттиришнинг матнини ӯқиш  ва садосини тинглаш имконига эгасиз. Радиомизнинг электрон манзили [email protected] Today .сoм

Озарбойжон вилояти Эрон улкан қисмида жойлашган бўлиб, ўзининг бой табиати билан ажралиб туради. Ушбу вилоятда ҳам баланд тоғлар ва даралар ҳамда кенг яйлов ва даштларни кузатиш мумкин.

Табриш шаҳрининг тарихий ёдҳгорликларидан унинг марказий қисмидан топилган тарихий қазилмалар,Масжиди кабуд ва бошқа тарихий асарлар  археологлар таважжуҳини ӯзига жалб этиб келмоқда.

Масжиди Кабудда топилган тарихий ёдгорликлардан кейин сирли олам пардаси кӯтарилди. Масжиди Кабуд ёки Кўк масжидни Жаҳоншоҳ масжиди деб ҳам аташади.Ушбу масжиднинг гунбази кўк бўлгани ва унинг биносида кўк рангли кошилар ишлатилгани боис уни Фирузаи Ислом, Фирузаи жаҳон ва ёки  Масжиди Кабуд деб аташган.Ушбу масжид ўн бешинчи милодий асрда Жаҳоншоҳ Қара қуюнлу ҳукумати даврида   Жаҳоншоҳнинг қизи Солиҳа исмли аёл томонидан қурилган.Масжиди Кабуднинг баланд дарвозаси. Масжид биносининг ташқи ва ички қисми кўк кошилар ва бошқа ранглар билан безатилган. Ушбу масжиднинг гунбазидаги ҳилол, унинг сутунлари ва бино деворларининг нафислик билан безатилгани ҳар бир кўрувчининг диққатини ўзига тортади. Масжиди Кабудни на фақат унда ишлатилган коши (мозаика)лар ўзгача зийнат беришган, балки тош билан нафис қопланган масжид майдонлари ҳам унга чиройли кўриниш беришган.

Ҳурматли тингловчилар! “Табриз – ислом оламининг ёрқин юлдузи” туркум эшиттириши биринчи сони шу ерда ӯз ниҳоясига етди. Мен эса сизлар билан хайрлашаман. Аллоҳ ёру мададкорингиз бӯлсин.

 

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ