сентябр 07, 2019 18:00 Asia/Tashkent
  • Нур томон йӯл--843

«Зуммар" муборак сураси  11-16-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Зуммар” муборак сураси  11-13- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

قُلْ إِنِّي أُمِرْتُ أَنْ أَعْبُدَ اللَّـهَ مُخْلِصًا لَّهُ الدِّينَ ﴿١١﴾ وَأُمِرْتُ لِأَنْ أَكُونَ أَوَّلَ الْمُسْلِمِينَ ﴿١٢﴾ قُلْ إِنِّي أَخَافُ إِنْ عَصَيْتُ رَبِّي عَذَابَ يَوْمٍ عَظِيمٍ ﴿١٣﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Сен: «Албатта, мен динни Ўзи учун холис қилган ҳолимда Аллоҳга ибодат этишимга буюрилганман. (11) Ва мен мусулмонларнинг аввалгиси бўлишимга амр этилганман», деб айт. (Аввал айтилганидек, «дин» итоат, ибодат, жазо, мукофот ҳамда шариат маъноларини англатади. Демак, Пайғамбаримиз (с. а. в.) фақат холис Аллоҳгагина итоат қилишга, фақат холис Аллоҳнинг кўрсатмаларига амал қилишга буюрилганлар, фақат холис Аллоҳдангина жазо ва мукофот кутишга, фақат Аллоҳнинг шариатига амал этишга буюрилганлар. Мана шу нарса соф тавҳиддир. Аллоҳ таолонинг ваҳдониятига иқрорликдир.) (12) Сен: «Албатта, мен агар Роббимга исён этсам, улуғ куннинг азобидан қўрқаман», деб айт. (13)

Ӯтган суҳбатда иймон аҳлининг асосий хусусиятлари бӯлган тақво, яхши амаллар, сабр ва қатъиятнинг аҳамияти ҳақида эслатган эдик. Бу ояти карималарда эса ислом пайғамбарига қарата буюрилади: Эй пайғамбар! Мушрикларга очиқ-ойдин қуйидагича эълон қилиб айтинг: Мен Аллоҳнинг динини ҳар қандай ширкдан холис қилишга масъулман. Шунингдек, иймон аҳли орасида Аллоҳга сиғиниш ҳамда ширкка қоришган ҳар қандай сай-ҳаракатдан тийилишда намуна бӯлишга масъулман.

Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Аллоҳнинг буйруғидан бӯйин товлаганлар азобга гирифтор этилади. Бунда пайғамбар ва бошқа мусулмонлар орасида фарқ йӯқ. Дунё ва охиратда Аллоҳнинг ғазабидан омонда қолиш учун Унинг буйруқларига тобе бӯлиш керак. Бу борада пайғамбарнинг масъулияти бошқа мусулмонларга қараганда оғирроқдир.

Пайғамбарлар ӯзларини  одамлардан устун деб билишмас, бошқалар каби ӯзларини Аллоҳнинг бандаси деб билишарди.  Бу нарса Илоҳий пайғамбарларнинг ҳақлиги нишонаси эди.  Сохта пайғамбарлар эса одамларни Худога даъват қилиш ӯрнига ӯзларига даъват қилишар, ёхуд ӯзларини бошқалардан афзал деб билишарди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Пайғамбарлар Аллоҳнинг дастурларини одамларга етказувчи элчилардир. Улар ӯзларидан бирор-бир фикрни тӯқиб-чиқармайди,  ёхуд ӯзбошимчалик билан бирор-бир амални бажаришмайди.
  2. Аллоҳга ибодатларни ҳар қандай ширк ва хурофотнинг ғиллу ғашликларидан тозалаб,  холис қилиш Илоҳий пайғамбарларнинг энг муҳим вазифалари эди.
  3. Қиёмат куни  Аллоҳнинг адолат маҳкамасида пайғамбарлар ва бошқа одамлар ӯртасида фарқ йӯқ. Улар учун махсус имтиёзлар белгиланмаган.

Энди  “Зуммар” муборак сураси  14-15-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

قُلِ اللَّـهَ أَعْبُدُ مُخْلِصًا لَّهُ دِينِي ﴿١٤﴾ فَاعْبُدُوا مَا شِئْتُم مِّن دُونِهِ ۗ قُلْ إِنَّ الْخَاسِرِينَ الَّذِينَ خَسِرُوا أَنفُسَهُمْ وَأَهْلِيهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ۗ أَلَا ذَٰلِكَ هُوَ الْخُسْرَانُ الْمُبِينُ ﴿١٥﴾

Бу ояти карималар    қуйидагича таржима қилинган:

Сен: «Динимни Ўзига холис қилган ҳолимда Аллоҳгагина ибодат қилурман. (14) Бас, сизлар ундан ўзга нимани хоҳласангиз, ўшанга ибодат қилаверинглар», деб айт. Сен: «Албатта, зиёнкорлар қиёмат куни ўзларига ва аҳлларига зиён қилгувчилардир. Огоҳ бўлингким, ана ўша очиқ-ойдин зиёнкорликдир», деб айт. (15)

Олдинги оятлар шарҳида айтдикким: Расули акрам (с) буюрмишлар: Мен Аллоҳнинг динини холис ва пок бир тарзда таништиришга, Аллоҳга  комил ихлос билан ибодат қилишга  масъулман.

Бу ояти карималарда буюрилади: мен амалда ҳам шундай қилдим. Зеро, биринчидан фақат Аллоҳга сиғинаман, Аллоҳдан бошқага эмас. Иккинчидан, сиғинганимда ҳеч ким ва ҳеч бир ашёни Унга шерик деб билмайман.  Сӯнгра мушрикларга     қарата буюради: Мен сизларни пок ва холис динга даъват қилдим. Уни қабул қилмасангиз, хоҳлаган нарсангизга сиғинаверинг. Аммо билиб қӯйинг, улкан зиён ва хусронга гирифтор бӯлгансиз. Худони қӯйиб, бошқа нарсага сиғиниш билан ӯзингиз ва оила аҳлингизни қиёмат кунидаги катта зиёнга гирифтор қилдингиз.

Мол-мулк зарари энг катта зарардир, деб ӯйламанг. Ҳақиқий зарар қиёмат кунидадир. Ӯша куни гунаҳкор киши Аллоҳ берган  барча истеъдод, имконият ва вужудининг қадриятларини беҳудага сарфлаб,  қамолот ҳамда абадий саодатни қӯлга киритиш ӯрнига зарардан бошқа нарса касб қилмаганини англаб етади.  Ачинарлиси шулким: энди унинг ӯз хатоларини ислоҳ қилиб, савоб ишлар қилиши учун барча эшиклар ёпиқ. Бу ӯша ошкора хусрондир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Пайғамбарлар Илоҳий дастурларни бажаришда бошқалардан илдамлик қилишарди. Улар Аллоҳнинг буйруқларини бошқалардан олдин ва бутун вужудлари билан бажаришарди.
  2. Пайғамбарларнинг муҳим масъулиятларидан бири Аллоҳнинг динини  ширк, бидъат, хурофот каби тойилишлардан поклаш бӯлган. Зеро, бу нарсалар диннинг улкан офатлари ҳисобланади.
  3. Пайғамбарлар Аллоҳнинг динини барча одамларга етказиш учун бурчлидирлар. Улар бир гуруҳ кишилар ҳақ сӯзларини қабул қилмаслигини билишсада, бу ҳолдан умидсизланмай, таблиғ ишини давом эттирганлар.
  4. Инсон фақат ӯзи учун эмас, балки оила аъзолари учун ҳам масъулдир.  Диний таълимот ва қадриятлар асосида фарзандларни тарбиялаш ота-онанинг асосий бурчларидан бири ҳисобланади.

 

  • 16-ояти каримаcининг тиловатига қулоқ тутамиз:

لَهُم مِّن فَوْقِهِمْ ظُلَلٌ مِّنَ النَّارِ وَمِن تَحْتِهِمْ ظُلَلٌ ۚ ذَٰلِكَ يُخَوِّفُ اللَّـهُ بِهِ عِبَادَهُ ۚ يَا عِبَادِ فَاتَّقُونِ ﴿١٦﴾

Бу ояти каримақуйидагича таржима қилинган:

Улар учун тепаларидан ҳам оловдан «соябонлар» бор, остларидан ҳам оловдан «соябонлар» бор. Бу билан Аллоҳ Ўз бандаларини қўрқитур: «Эй бандаларим, менга тақво қилинглар!» (Аллоҳ таоло қиёматнинг азоблари ҳақида олдиндан огоҳлантириб қўяди. Бошларига мусибат тушганда, эй Роббимиз, аввалроқ айтмаган экансан, демасинлар). (16)

Бу ояти каримада ҳақиқий зиёнкорларнинг қиёматдаги ҳолати тасвирланиб, буюрилади: Дӯзах оловининг тиллари уларни ҳар томондан ӯраб олган, қочишга йӯллари йӯқ. Бу ҳақиқатда барча инсонларга агар дунёда парҳезкорлик қилишмаса, Аллоҳни унутиб қӯйишса, қиёматда ана шундай аянчли қисматга гирифтор бӯлишлари мумкин қабилидаги муҳим эслатмадир.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Куфр, ширк ҳамда Аллоҳни эсдан чиқариш инсоннинг бадбахтлиги сабабчисидир. Дунёда куфр ва ширк йӯлини тутган киши охиратда Аллоҳнинг қаҳр-ғазабига гирифтор бӯлади.
  2. Дӯзах оловидан нажот топишнинг ягона йӯли парҳезкорлик ва гуноҳдан узоқ юришдир. Гуноҳ олов келтириб чиқарадиган моддага ӯхшайди. Унинг олдини олиш орқали жаҳаннам оловининг алангаланиши олдини олиш мумкин.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ