октябр 07, 2019 17:03 Asia/Tashkent

«Ғофир" муборак сураси  21-25-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Зуммар” муборак сураси  21-22- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

أَوَلَمْ يَسِيرُوا فِي الْأَرْضِ فَيَنظُرُوا كَيْفَ كَانَ عَاقِبَةُ الَّذِينَ كَانُوا مِن قَبْلِهِمْ ۚ كَانُوا هُمْ أَشَدَّ مِنْهُمْ قُوَّةً وَآثَارًا فِي الْأَرْضِ فَأَخَذَهُمُ اللَّـهُ بِذُنُوبِهِمْ وَمَا كَانَ لَهُم مِّنَ اللَّـهِ مِن وَاقٍ ﴿٢١﴾ ذَٰلِكَ بِأَنَّهُمْ كَانَت تَّأْتِيهِمْ رُسُلُهُم بِالْبَيِّنَاتِ فَكَفَرُوا فَأَخَذَهُمُ اللَّـهُ ۚ إِنَّهُ قَوِيٌّ شَدِيدُ الْعِقَابِ ﴿٢٢﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Ахир улар ер юзида юриб, ўзларидан олдин ўтганларнинг оқибати қандай бўлганига назар солмайдиларми?! Ўшалар улардан кўра қувватлироқ ва ер юзида асарлари кўпроқ бўлган эдилар. Бас, Аллоҳ ўшаларни гуноҳлари сабабли тутди. Уларга Аллоҳдан ўзга бир сақловчи бўлмади. (21) Бундай бўлишининг сабаби шуки, уларга Пайғамбарлари келар эдилар, улар эса, куфр келтирдилар. Бас, Аллоҳ уларни тутди. Албатта, у кучли ва иқоби шиддатли зотдир. (22)

Ӯтган суҳбатимизда гунаҳкорлар ишининг оқибати ҳақида гапирган эдик. Бу ояти карималарда одамлар ӯтганлар тарихини ӯқиб ӯрганишга чақирилиб, буюрилади: Нега улар ернинг турли минтақаларида яшаб ӯтган халқлар саргузаштига таважжуҳ билдиришмади? Уларнинг гуноҳ ва ёвуз қилмишлари сабабли ҳалокатга дучор бӯлганликларини англаб етишмади. Улардан ибрат олишмади.

Инсонларга қарата буюрилади: ер юзининг турли бурчакларига сафар қилсангиз, ӯтганлардан қолиб кетган вайрона қаср ва биноларни кӯрасиз. Бир пайтлари золим ҳокимлар уларда яшаб одамлар устидан ҳукумат юритишарди. Бугун ӯша золимлардан нишона сифатида фақат вайронага айланган қасрлари қолган, холос.

Бу тарихий ёдгорликлар биз учун ибрат намунаси бӯлиши керак. Булар золимлар қанчалик қудратли, машҳур ва бой-бадавлат бӯлмасин, барибир ӯткинчи эканликларини кӯрсатади.

Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Биз иршод ва ҳидоят ҳақидаги барча ишларни амалга оширдик. Уларга пайғамбарлар юбордик. Аммо улар ҳақни қабул қилиш ӯрнига куфр ва инкор йӯлини тутдилар, ҳаққа қарши курашга отланишди. Натижада шу дунёдаёқ Аллоҳнинг қаҳр-ғазабига гирифтор бӯлишди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Қуръони карим мусулмонларни оламдаги воқеа-ҳодисалардан ибрат олиш мақсадида саёҳат қилишга даъват этади.
  2. Ҳаётда тӯғри йӯлни танлаш учун ӯтганлар тарихини ӯқиб-ӯрганиш зарурий ҳолдир.
  3. Ӯзимизнинг иқтисодий, илмий, саноат ва ҳарбий соҳадаги қудратимизга мағрурланиш ярамайди. Зеро, булар Аллоҳнинг иродаси наздида ҳеч нарсага арзимайди.
  4. Аллоҳнинг азоби фақат қиёмат кунини кутиб ӯтирмайди. Баъзида Парвардигори олам ӯз қаҳрининг айрим кӯринишларини шу дунёдаёқ намойиш этади.
  5. Аллоҳ ҳидоятнинг барча воситаларини муҳайё қилмасдан ӯз бандасини жазоламайди.

Энди  “Ғофир” муборак сураси   23-24-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَلَقَدْ أَرْسَلْنَا مُوسَىٰ بِآيَاتِنَا وَسُلْطَانٍ مُّبِينٍ ﴿٢٣﴾ إِلَىٰ فِرْعَوْنَ وَهَامَانَ وَقَارُونَ فَقَالُوا سَاحِرٌ كَذَّابٌ ﴿٢٤﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Батаҳқиқ, Биз Мусони Ўз оятларимиз ва очиқ ҳужжат ила юбордик. (23) Фиръавнга, Ҳомонга ва Қорунга. Бас, улар: «(Бу) сеҳргар ва каззоб», дедилар. (24)

 Бу ояти карималарда Аллоҳ қаҳрининг дунёдаги кӯринишларидан бирига ишора қилиниб, буюрилади: Худо ҳазрат Мусога муъжиза ато қилиб уни золим подшоҳ Фиръавн, унинг вазири Ҳомон ва бойлиги тӯлиб-тошган Қорунни тӯғри йӯлга ҳидоят қилиш учун юборди.

Ҳазрат Мусо Аллоҳнинг изни билан одамларга ҳайратланарли муъжизалар кӯрсатарди. Ул ҳазрат муъжизадан ташқари инкор қилиб бӯлмас қатъий далилларга ҳам эга эди. Аммо золим ва саркаш фиръавнийлар пайғамбарнинг муъжизаларини сеҳр деб атаб, унга қарши жанг эълон қилишди. Уни ёлғончига чиқаришди.

Тарихдан маълумки,  зулм ва зӯравонлик пешволари доимий равишда Аллоҳнинг мардларини ёлғончига чиқариб, уларга нисбатан турли иғво ва туҳматлар қилиб, эл орасидаги таъсир ва обруларини камайтиришга ҳаракат қилишган.

Хулоса,  Мусо (а) золим ва қонхӯр золимларнинг зулмини тугатиб, Илоҳий адолат асосида бошқариладиган жамият ташкил қилишга масъул этилди.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Пайғамбарлар одамларни  Аллоҳга даъват қилиш билан чегараланмай, улар жабр ва зулмни тугатиш учун золимларга қарши курашга ҳам отланишган.
  2. Гоҳида қудрат ва бойлик Аллоҳ га итоат қилмаслик ҳамда одамлар ҳақ-ҳуқуқларини поймол этиш воситасига ҳам айланиши мумкин.
  3. Илоҳий пайғамбарларнинг мантиқ ва муъжизалари аниқ ва тушунарли бӯлган. Аммо моддий манфаат ва   саркашлик  руҳияси айрим кишиларнинг ҳақни тан олишларига тӯсқинлик қилади.

 

Энди  “Ғофир” муборак сураси   25-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

فَلَمَّا جَاءَهُم بِالْحَقِّ مِنْ عِندِنَا قَالُوا اقْتُلُوا أَبْنَاءَ الَّذِينَ آمَنُوا مَعَهُ وَاسْتَحْيُوا نِسَاءَهُمْ ۚ وَمَا كَيْدُ الْكَافِرِينَ إِلَّا فِي ضَلَالٍ ﴿٢٥﴾

Бу ояти карима  қуйидагича таржима қилинган:

Мусо уларга Бизнинг ҳузуримиздан ҳақ ила келган чоқда, улар: «У билан бирга иймон келтирганларнинг ўғилларини қатл қилинглар, қизларини тирик қолдиринглар», дедилар. Кофирларнинг макр-ҳийласи залолатдан бошқа нарса эмас. (Бани Исроилни ўзига қул қилиб олган Фиръавн бу халққа турли азоб-уқубатларни ёғдирар, нима қилиб бўлса ҳам, уларни қулликда ушлаб туриб, ўз фойдаси учун ишлатишга уринар эди. Ўзига қарши ёш йигитлар бош кўтариши мумкинлигини яхши билганидан, қолаверса, атрофидаги гумашталаридан, мулкига Бани Исроилдан туғиладиган бола завол бўлишини эшитганидан кейин Бани Исроилда туғиладиган қиз болага тегмасдан, ўғил болаларни ўлдиришга фармон берган эди. Мусо алайҳиссалом келиб, Аллоҳ таоло томонидан Пайғамбар этиб юборилганларини айтганларидан кейин Фиръавннинг хавфи яна ҳам зиёда бўлди ва Бани Исроилнинг, яъни, Мусо алайҳиссаломга қўшилиб, иймон келтирганларнинг ўғил болаларини ўлдириш ҳақидаги фармонини янгилади.) (25)

Мусо алайҳиссаломнинг мантиқ ва далилига жавоб тополмаган Фиръавн ва унинг вазири Ҳомон Аллоҳнинг пайғамбарига қарши турли туҳмат ва буҳтонлар ӯйлаб топишди. Бу ояти каримада уларнинг айрим шайтоний режаларига ишора қилинади. Биринчи навбатда улар ҳазрат Мусога эргашган қавмнинг эркакларини ӯлдириб, хотинларини чӯри қилиб ишлатишга қарор қилишди. Уларнинг мақсади ҳазрат Мусонинг ёронларини пайғамбардан узоқлаштириш эди.

Албатта уларнинг бу қилмиши тарих давомида золим ва қонхӯр ҳукмдорлар томонидан кӯплаб амалга оширилган. Аммо Фиръавн ва унинг вазири томонидан ӯйлаб чиқарилган турли ҳийла-найранглар ҳазрат Мусони ӯз рисолатини бажаришдан тӯхтатиб қололмади. Аксинча, уларнинг зулм-зӯравонлиги натижасида Бани исроил қавми янада жипслашиб, зулмга қарши кураш йӯлини танлашди.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Одамларни ӯлдириш ва асирга олиш золим ва мустабидларнинг тарих давомида амалга ошириб келган услубидир. Бу босимлар иймон аҳлини қӯрқитиб, уларни ҳақ йӯлидаги фаол ҳаракатдан қайтармаслиги лозим.
  2. Душманлар ёш авлодни тӯғри йӯлдан чалғитиш учун уруш ва нотинчликларни келтириб чиқариш ёхуд жамиятда фисқ-фасодни жорий қилиш каби омиллардан фойдаланишади.
  3. Душманлар доимий равишда ҳақ йӯлидаги ҳаракатни синдирмоқчи бӯлишади. Аммо иймон аҳли ҳақ динининг ривожига кӯмаклашсалар, душманларнинг ҳайлалари сув юзидаги кӯпикка айланади. Охир-оқибат ҳақ ботил устидан ғолиб келади. Унутманг, бу Аллоҳнинг ваъдасидир.

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ