май 29, 2020 09:42 Asia/Tashkent
  • Нур томон йӯл--890

«Шӯро" муборак сураси  15-18-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Шӯро” муборак  сураси  15-16- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

فَلِذَٰلِكَ فَادْعُ ۖ وَاسْتَقِمْ كَمَا أُمِرْتَ ۖ وَلَا تَتَّبِعْ أَهْوَاءَهُمْ ۖ وَقُلْ آمَنتُ بِمَا أَنزَلَ اللَّـهُ مِن كِتَابٍ ۖ وَأُمِرْتُ لِأَعْدِلَ بَيْنَكُمُ ۖ اللَّـهُ رَبُّنَا وَرَبُّكُمْ ۖ لَنَا أَعْمَالُنَا وَلَكُمْ أَعْمَالُكُمْ ۖ لَا حُجَّةَ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمُ ۖ اللَّـهُ يَجْمَعُ بَيْنَنَا ۖ وَإِلَيْهِ الْمَصِيرُ ﴿١٥﴾ وَالَّذِينَ يُحَاجُّونَ فِي اللَّـهِ مِن بَعْدِ مَا اسْتُجِيبَ لَهُ حُجَّتُهُمْ دَاحِضَةٌ عِندَ رَبِّهِمْ وَعَلَيْهِمْ غَضَبٌ وَلَهُمْ عَذَابٌ شَدِيدٌ ﴿١٦﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Бас, шунинг учун ҳам даъват қил, ўзингга амр қилинганидек, мустақим тур ва уларнинг ҳавои нафсларига эргашма ҳамда: «Мен Аллоҳ нозил қилган ҳар бир китобга иймон келтирдим ва орангизда адолат ўрнатишга амр қилиндим. Аллоҳ бизнинг Роббимиз, сизнинг ҳам Роббингиз. Бизнинг амалларимиз ўзимиз учун, сизнинг амалларингиз ўзингиз учун. Биз билан сизнинг орамизда жанжал(га ўрин) йўқ. Аллоҳ бизларни жамлайди ва қайтиш ёлғиз Унинг Ўзигадир», деб айт. (15) Аллоҳ ҳақида Унга ижобат қилинганидан кейин ҳам талашиб-тортишадиганларнинг ҳужжатлари Роббилари ҳузурида ботилдир, уларга ғазаб бордир ва уларга шиддатли азоб бордир. (Яъни, мўмин-мусулмонлар Аллоҳга ва унинг динига ижобат қилганларидан кейин, кофир ва мушрикларнинг ҳақ эканлигига ҳар қанча ҳужжат-далил келтирсалар ҳам, Аллоҳнинг наздида уларнинг ҳужжат-далиллари ботилдир.) (16)

Ӯтган суҳбатимизда Илоҳий динларнинг илдизи бир деб айтган эдик. Бу ояти карималарда ислом пайғамбарига қарата буюрилади: мушриклар, аҳли китоб, хуллас барча халойиқни сизга ваҳий этилган динга даъват қилинг, зеро, бу Аллоҳнинг сӯнгги шариатидир. Сизга ваҳий бӯлган нарсаларни кам-кӯстсиз одамларга етказинг. Ҳар бир гуруҳ сизни ӯз манфаатлари сари тортмоқчи бӯлишади. Аммо сиз уларнинг ҳавои ҳавасларига эътибор қаратманг. Барчани ягона Аллоҳ дини атрофига жамланг.

Аҳли китоб бӯлган яҳудий ва масиҳийларга айтинг: Аллоҳ томонидан нозил бӯлган китобларга иймон келтираман. Меннинг рисолатим улар рисолатининг давомидир. Шу билан бирга менинг диним ӯзидан аввлги барча Илоҳий динларни ӯзида жамлайди ва мукаммаллаштиради.

Жамиятда адолатни жорий қилиш ва ӯзлари ҳам адолатли амал қилишга масъул бӯлган олдинги пайғамбарлар каби мен ҳам ораларингда адолат юзасидан ҳукм қилишга масъулман.

Ҳаммамизнинг парвардигоримиз бир. Орамизда жанжал-тортишувга ҳожат йӯқ. Бизда шахсий хусумат йӯқ.

Аллоҳ бизни қиёмат куни жамлайди. Ӯша куни бизу сизга ҳукм чиқарувчи фақат Аллоҳдир. Бизу сиз Илоҳий маҳкамада ҳозир бӯлган чоғи Аллоҳ қандай ҳукм чиқаришини кутишимиз лозим.

Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Афсуски, улар жанжал бошлаб, ислом динини заифлаштиришга киришдилар.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Бошқаларнинг кӯнглига қараб диний масъулиятларимизга амал қилишда сусткашлик қилмайлик.
  2. Ақидада собитқадамлик ҳақ асосида бӯлсагина арзирлидир. Аксинча, кӯр-кӯрона таассубдан бошқа нарса эмас.
  3. Жамиятда адолат ӯрнатиш барча Илоҳий динларнинг мақсади ҳисобланади. Аммо бу нарсани ҳокимият қӯлида бӯлмаган дин  амалга оширолмайди.
  4. Ҳақиқатни аниқлагунча баҳс ва тортишув давом этиши мумкин.

Энди  “Шӯро” муборак сураси  17-18-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

اللَّـهُ الَّذِي أَنزَلَ الْكِتَابَ بِالْحَقِّ وَالْمِيزَانَ ۗ وَمَا يُدْرِيكَ لَعَلَّ السَّاعَةَ قَرِيبٌ ﴿١٧﴾ يَسْتَعْجِلُ بِهَا الَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ بِهَا ۖ وَالَّذِينَ آمَنُوا مُشْفِقُونَ مِنْهَا وَيَعْلَمُونَ أَنَّهَا الْحَقُّ ۗ أَلَا إِنَّ الَّذِينَ يُمَارُونَ فِي السَّاعَةِ لَفِي ضَلَالٍ بَعِيدٍ ﴿١٨﴾

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Аллоҳ ҳақ ила китобни ва (адолат) тарозуни нозил қилган зотдир. Қаердан билурсан, эҳтимол (қиёмат) соати яқиндир! (17) У(қиёмат)га иймон келтирмайдиганлар унинг тезлашини истарлар, иймон келтирганлар эса, ундан қўрқувчидирлар, зотан унинг шубҳасиз ҳақ эканини билурлар. Огоҳ бўлинг! Албатта, (қиёмат) соати ҳақида шубҳа қилгувчилар йироқ залолатдадирлар. (18)

Расули акрам (с) ӯз динини мушрик ва аҳли китобларга эълон қилган олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: Биз иймон келтирган Худо одамларни ҳидоят қилиш учун самовий китоб юборган ва унда ҳақни ботилдан ажратиш мезонини кӯрсатиб берган.

Аллоҳ—ҳақ  ва Ул зотдан содир бӯлган ҳар бир нарса ҳақдир. Ул зот томонидан яратилган табиат тизими ҳам ҳақ ва адолат асосида яратилган. Ваҳий орқали пайғамбарлар ва халойиққа етказилган шариат тизими ҳам ҳақиқат асосида бӯлиб, одамлар беш турли ҳис ва илм орқали эгаллаб ололмайдиган нарсаларни уларга ӯргатади.

Аҳли башар ҳаётида муҳим аҳамиятга эга бӯлган ва Қуръони каримда ҳам таъкидланган муҳим ҳақиқатлардан бири қиёматнинг мавжудлигидир. Зеро, қиёмат куни ҳақ, адолат ва мезон тӯлиғича зуҳур этади. Шу сабабли Қуръон инсонни қиёматнинг хавф-хатаридан қайтариш учун буюради: Сен қайдан биласан, эҳтимол, қиёмат куни яқиндир!

Аммо қиёмат кунига иймон келтирмаганлар масхаралаш оҳангида пайғамбарга дейишарди: Гапларинг рост бӯлса айтган қиёматингни тезроқ келтир, токим сизлар жаннатга киринглар, биз эса дӯзахга.

 Маълумки, қиёматнинг қоим бӯлиш вақтини ҳеч ким билмайди, ҳатто пайғамбарлар ҳам. Бунда улкан ҳикмат яширин. Қиёматнинг қоим бӯлиш вақтини билмаган инсон унинг ҳар лаҳзада руй беришидан хавфсираб, хато ва гуноҳлардан узоқроқ юришга ҳаракат қилади.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Қуръони карим ҳақни ботилдан ажратиш меъёридир, зеро, у Аллоҳ томонидан нозил этилган ва унда ботилга ӯрин йӯқ.
  2. Ҳеч бир инсон амалларнинг сарҳисоб куни бӯлган қиёматнинг қоим бӯлиш вақтини билмайди. Шу сабабли бемаъни орзуларга берилмайлик, қиёмат биз ӯйлагандан кӯра яқинроқ бӯлиши мумкин.
  3. Иймоннинг нишоналаридан бири сӯз ва амалимизни назорат қилишимиздир.Зеро, мумин киши сарҳисоб кунида амалларига жавоб беришдан хавфсираб юради.
  4. Мухолифатчиларнинг дастурларидан бири шубҳа-гумон тарқатиш йӯли билан иймон аҳлининг қалбига шак ва иккиланиш уруғини сепишдир.

 

 

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ