июл 02, 2020 16:54 Asia/Tashkent
  • Нур томон йӯл--896

«Шӯро" муборак сураси  44-47-ояти карималарининг шарҳи.

Дастлаб “Шӯро” муборак  сураси  44-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَمَن يُضْلِلِ اللَّـهُ فَمَا لَهُ مِن وَلِيٍّ مِّن بَعْدِهِ ۗ وَتَرَى الظَّالِمِينَ لَمَّا رَأَوُا الْعَذَابَ يَقُولُونَ هَلْ إِلَىٰ مَرَدٍّ مِّن سَبِيلٍ ﴿٤٤﴾

Бу ояти карима қуйидагича таржима қилинган:

Аллоҳ кимни залолатга кетказса, бас, унга У зотдан ўзга ҳеч бир валий бўлмас. Золимларни кўрурсанки, азобни кўрган чоғларида: «(Ортга) қайтишга ҳеч бир йўл бормикан?» дерлар. (44)

Аллоҳ одамларни ваҳий ва ақл орқали ҳидоят қилади. Аммо ҳидоят йӯлини топгач, унга қарши юрган кишилар ӯз ихтиёрлари билан ҳидоят йӯлидан четлашганлардир. Демак, ҳидоят ва гумроҳлик инсон амалининг натижасидир. Баъзида инсон нолойиқ амалларга қӯл ургани сабабли Аллоҳ унинг қалбидаги ҳидоят нурини маҳв айлаб, уни гумроҳлик зулматида қолдиради. Бундай инсон нолойиқ амали туфайли ӯзининг гумроҳ бӯлиш ва тӯғри йӯлдан адашиш заминаларини муҳайё айлайди.

Қиёмат куни ҳақиқатлар ошкора бӯлган пайти одамлар ӯз хатоларини англаб, пушаймон бӯлишади. Аммо унда пушаймонликдан фойда йӯқ. Уларнинг дунёга қайтарилиш ҳақидаги сӯровлари ҳам жавобсиз қолади. Зеро, худди қариликдан ёшликка қайтиш имкони бӯлмагани каби охират оламидан дунёга қайтиш йӯли йӯқ.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Худо ҳеч кимни гумроҳ қилиб яратмайди. Аммо зулм, куфр, фисқ-фасод туфайли инсоннинг ҳақиқатни англаш заковати олиниб, гумроҳлик водийсига ташланади.
  2. Золимлар ва адашганлар билиб қӯйишсин, ҳеч ким Аллоҳнинг иродасига қарши боролмайди. Шу сабабли ҳеч ким ва ҳеч қандай қудрат уларни қутқара олмайди. Шундай экан фақат Аллоҳга таваккул қилишимиз ва унга кӯнгил қӯйишимиз лозим.

 

Энди  “Шӯро” муборак  сураси  45-46- ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَتَرَاهُمْ يُعْرَضُونَ عَلَيْهَا خَاشِعِينَ مِنَ الذُّلِّ يَنظُرُونَ مِن طَرْفٍ خَفِيٍّ ۗ وَقَالَ الَّذِينَ آمَنُوا إِنَّ الْخَاسِرِينَ الَّذِينَ خَسِرُوا أَنفُسَهُمْ وَأَهْلِيهِمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ ۗ أَلَا إِنَّ الظَّالِمِينَ فِي عَذَابٍ مُّقِيمٍ ﴿٤٥﴾ وَمَا كَانَ لَهُم مِّنْ أَوْلِيَاءَ يَنصُرُونَهُم مِّن دُونِ اللَّـهِ ۗ وَمَن يُضْلِلِ اللَّـهُ فَمَا لَهُ مِن سَبِيلٍ ﴿٤٦﴾

Бу ояти карималар  қуйидагича таржима қилинган:

Сен уларни у(дўзах)га кўндаланг қилинаётганларида хору зор ва қўрққан ҳолларида кўз қири билан назар солаётганларини кўрурсан. Иймон келтирганлар: «Албатта, зиёнкорлар қиёмат куни ўзларига ва аҳли аёлларига зиён қилганлардир» дерлар. Огоҳ бўлингким, албатта, золимлар доимий азобдадирлар. (Ҳа, кофир, золим ва осийлар дўзахга тўғри қарай олмайдилар. Балки, фақат кўз қирлари билан назар соладилар. Уларнинг бу дунёдаги гердайишларидан, шаҳдамликларидан асар ҳам қолмайди. Бирор нарсани гапира олмай қоладилар. Охиратда эркин гапира оладиганлар мўминлардир.) (45) Ва уларга Аллоҳдан ўзга ёрдам берадиган ҳеч қандай валийлар бўлмади. Аллоҳ кимни залолатга кетказса, бас, унга ҳеч бир (тўғри) йўл йўқдир. (46)

Бу ояти карималарда қиёмат кунида золимлар ваҳшатининг авжи ифодаланган. Дунёда зулм ва зӯравонлик билан одамларнинг кӯнглига даҳшат соладиган, одамлар уларнинг зулм ва тажовузидан омонда бӯлмаган кимсалар бунда қӯрқув ва даҳшатнинг зӯридан бошларини юқорига кӯтаролмайдилар. Улар ваҳшат ва изтироб ила дӯзахга кириш лаҳзасини кутишади.

Аммо жисмоний азобдан кӯра уларни кӯпроқ мӯминлар томонидан қилинаётган маломат қийнайди. Улар золимларга қарата дейишади:  нафақат сиз, балки атрофингиздагилар ҳам зиёнкорлардир. Зеро, улар сизнинг ёнингизда бӯлишса, бахтли бӯлишади, деб ӯйлашганди. Аммо бугун сиз улар уёқда турсин, ӯзингизга ҳам шафоат қилолмайсиз.

Ояти карималарнинг давомида буюрилади: Бу бахтсизликлар уларни дунёда гумроҳ айлаган ва бугун дӯзахга тортаётган  амалларнинг шум натижасидир. Бу азоб энди доимийдир. Бунда золимларга ёрдамлашиб, уларни Илоҳий азобдан қутқарадиган ёрдамчилари йӯқ. Улар Аллоҳнинг анбиё ва авлиёлари билан боғлиқ ришталарни узиб ташлашган. Шу сабабли бунда ҳеч бир шафоатчилари йӯқ.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ҳақиқий ҳурмат-иззат ва зиллат қиёмат куни ошкор бӯлади. Бу дунёда азиз бӯлган кӯплаб кишилар қиёматда хору залил, аксинча, дунёда хӯрланган айрим инсонлар қиёматда азиз ва қадрли бӯлишлари мумкин.
  2. Инсоннинг энг катта йӯқотиши охират учун озуқа тӯпламасдан азиз умрини елга совуришидир.
  3. Иймон мӯмин кишини дунё ва охиратда қадрли айлайди. Унинг дӯзах оловидан қутулишига сабаб бӯлади.

Энди  “Шӯро” муборак  сураси 47- ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

اسْتَجِيبُوا لِرَبِّكُم مِّن قَبْلِ أَن يَأْتِيَ يَوْمٌ لَّا مَرَدَّ لَهُ مِنَ اللَّـهِ ۚ مَا لَكُم مِّن مَّلْجَإٍ يَوْمَئِذٍ وَمَا لَكُم مِّن نَّكِيرٍ ﴿٤٧﴾

Бу ояти каримақуйидагича таржима қилинган:

Аллоҳ томонидан, қайтариб бўлмайдиган кун келмай туриб, Роббингизга ижобат қилинг! Ўша куни сизга паноҳгоҳ топилмас ва сизга (тушган азобни) инкор қилгувчи топилмас. (47)

Тарих давомида Илоҳий пайғамбарлар одамларни Худога даъват қилишган, ӯзларига эмас. Шу сабабли бу ояти каримада ҳам кофирлар, золимлар ва гунаҳкорларга қарата буюрилади: Дунёдан ӯтгач яна дунёга қайтишни орзу қилишингиздан олдин янглиш йӯлдан қайтинг ва Аллоҳ тавсия қилган тӯғри йӯлдан юринг. Зеро, қиёмат куни сиз ёлғиз Худонинг иродаси ихтиёридасиз. Қилган амалларингизни инкор қилолмайсиз ва ҳеч ким сизни Илоҳий азобдан қутқаролмайди.

Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Бизни дунё ва охират саодатига етказадиган нарса Аллоҳнинг тавсияларига амал қилишимиздир.
  2. Дунёдаги имкониятларимизни қӯлдан беришдан олдин у дунёга қилишимиз муқаррар бӯлган сафар ҳақида ӯйлайлик. Зеро, бу сафардан орқага қайтиш йӯқ.

 

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ