июл 25, 2020 20:26 Asia/Tashkent
  • Нур томон йӯл -- 899

"Зухруф" муборак сураси  11-15-ояти карималарининг  шарҳи

Дастлаб "Зухруф" муборак сураси 11-12-ояти карималарининг  тиловатига қулоқ соламиз:

 وَالَّذِي نَزَّلَ مِنَ السَّمَاءِ مَاءً بِقَدَرٍ فَأَنشَرْنَا بِهِ بَلْدَةً مَّيْتًا ۚ كَذَٰلِكَ تُخْرَجُونَ ﴿١١﴾ وَالَّذِي خَلَقَ الْأَزْوَاجَ كُلَّهَا وَجَعَلَ لَكُم مِّنَ الْفُلْكِ وَالْأَنْعَامِ مَا تَرْكَبُونَ ﴿١٢﴾

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

У зот осмондан ўлчов ила сув туширди. Бас, Биз у(сув) ила ўлик юртни тирилтирдик. Сиз ҳам шунга ўхшаш чиқарилурсиз. (11) У зот барча жуфтларни яратган ва сизга кемалар ҳамда чорва ҳайвонларидан минадиган нарсаларингизни қилди. (12)

Ӯтган суҳбатимизда шарҳаланган охирги оятда тавҳиднинг табиатдаги нишоналари ҳақида гапирилган эди. Мавзунинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: ер, гиёҳлар ва сиз инсонларнинг ҳаётингиз ёмғирга боғлиқ. Агар ернинг бирор-бир минтақасида ёмғир ёғмаса, қурғоқчилик ва қаҳатчилик вужудга келиб, кишилар очлик ва ташналикдан ҳалок бӯлишади.

Гап шундаки, қуёш нурининг денгиз ва океан сувларини буғлантириши, булутларнинг вужудга келиб, уларнинг шамол орқали қуруқ минтақаларга ҳаракатлантирилиши ва у ерда ёмғирнинг ёғиши мутлақо инсонга боғлиқ бӯлмаган ишдир.

Ёмғир ёғиши натижасида ӯлик тупроқнинг қайта жонланиши Аллоҳнинг чексиз илм ва қудрати натижасидир. Бу нарса қиёматнинг албатта, бӯлиши ва ӯлганларнинг қайта тирилишига бир ишорадир.

Ояти карималарнинг давомида жуфтлик қонуниятига ишора қилинади. Дунёдаги барча жонзотлар жуфтлик қонуниятига бӯй сунадилар ва уларнинг наслий бардавомлиги ҳам жуфтлик қонуниятига боғлиқ.

Бу ояти карималарда, шунингдек қуруқлик ва сувда ҳаракатланиш учун Аллоҳ исонга ато этган уловларга ишора қилинади.

   Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Борлиқ олам Аллоҳ томонидан унинг ҳар бир узви учун белгилаган маълум бир қонуниятларга бӯйсунади.
  2. Аллоҳ  ишларни восита асосида бажаради.Масалан   ёмғирни ер ва ундаги мавжудотларнинг ҳаёти учун сабаб келтиргани каби.
  3. Аҳли башар томонидан яратилган барча саноат корхоналари Аллоҳ борлиқ оламда яратган қонунлар асосида ишлайди. Инсон бу қонуниятларни кашф қилиб, улардан фойдаланади.

 

Энди "Зухруф" муборак сураси 13-14-ояти карималаринингтиловатига қулоқ соламиз:

 لِتَسْتَوُوا عَلَىٰ ظُهُورِهِ ثُمَّ تَذْكُرُوا نِعْمَةَ رَبِّكُمْ إِذَا اسْتَوَيْتُمْ عَلَيْهِ وَتَقُولُوا سُبْحَانَ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَـٰذَا وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ ﴿١٣﴾ وَإِنَّا إِلَىٰ رَبِّنَا لَمُنقَلِبُونَ ﴿١٤﴾

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Токи сиз уларнинг устига ўрнашгайсизлар, сўнгра уларнинг устига ўрнашиб олгач, Роббингиз неъматини эслаб: «Бизга буни бўйсундирган зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. (13) Ва, албатта, Биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз», дегайсиз. (Инсон маркабга минганда аллақандай бир кўтаринкилик, ғурур ва манманлик пайдо бўлганини сезади. Ана шунда унга маркаб миниш имконини берган зотни эсласа ва шу оятдаги дуони ўқиса, ҳамма нарса ўрнига тушади. Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: «Расулуллоҳ (с. а. в.) қачон сафарга чиқиб уловга минсалар, уч марта «Аллоҳ акбар», деб такбир айтар ва қуйидагиларни ўқир эдилар: «Бизга буни бўйсундирган зот покдир. Биз бунга қодир эмас эдик. Ва, албатта, биз Роббимизга қайтгувчилардирмиз». Ё Аллоҳ! Биз сендан бу сафаримизда яхшилик ва тақвони, ўзинг рози бўладиган амалларни сўраймиз. Ё Аллоҳ! Ўзинг бизга бу сафаримизни осон қилгин. Унинг узоғини яқин қилгин. Ё Аллоҳ! Сенинг ўзинг сафардаги соҳибсан. Аҳли аёлдаги халифасан. Ё Аллоҳ! Мен сендан сафар қийинчиликларидан, турли ёмонликлардан, молу мулк ва аҳли аёлнинг ёмонликка юз тутишидан паноҳ сўрайман».) (14)

Инсон ҳаётида кемалар ва турли уловларнинг ролига ишора қилинган олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда буюрилади: бирор-бир уловга ӯтирганингиз чоғи, хоҳ у инсон қӯли билан ясалган кема, автомашина, поезд, самолёт бӯлсин, хоҳ от, эшак ва туя каби анъанавий уловлар бӯлсин, Аллоҳ бу уловни сизга ром ва тобе айлаганини унутманг.

Ояти кариманинг сӯнгида инсоннинг ӯз парвардигорига қайтишига ишора қилинади. Инсон бу уловларга ӯтирган чоғи кибр-ғурурга берилиб, ӯз яратувчисини унутмасин учун, охират куни эслатилади. Зеро, кӯпчилик одамлар ӯз уловларини бошқалардан кӯра афзаллик воситаси деб билишади.

 Шунингдек, уловга миниб бир манзилдан бошқа манзилга етиб боришимиз бизга бир куни бу оламдан бошқа оламга кетишимизни эслатиши керак. Биз охир-оқибат Аллоҳ томонга равона бӯламиз.

 Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Моддий неъматлардан фойдаланган чоғи Худони унутмаслигимиз, берган неъматларига шукрона келтиришимиз керак.
  2. Аллоҳ наздида ночорлигимизни изҳор қилишимиз лозим. Бу нарса кибр-ғурурни синдириш ва шукрона келтиришнинг бир услубидир.
  3. Дунёвий сафарларимиз пайти ӯлим билан бошланадиган охират сафаримизни ҳам унутмаслиигмиз лозим.  

Энди "Зухруф" муборак сураси 15-ояти каримасининг тиловатига қулоқ тутамиз:

وَجَعَلُوا لَهُ مِنْ عِبَادِهِ جُزْءًا ۚ إِنَّ الْإِنسَانَ لَكَفُورٌ مُّبِينٌ ﴿١٥﴾

Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган               :

Улар бандаларидан Унга бўлак (ҳукм) қилдилар. Албатта, инсон очиқ-ойдин ношукрдир. (Аллоҳга Унинг бандаларидан бўлмиш фаришталарни У зотнинг бўлаги-фарзанди деб ҳукм қилдилар.) (15)

Бу ояти каримада айрим инсонларнинг ширкидан шикоят қилиниб, буюрилади: фарзандлар ота-оналарининг боласи бӯлган ҳолида улар нега фаришталарни Худонинг фарзанди деб билишади?

 Аллоҳ жисм эмас, шу сабабли у бӯлакларга бӯлинмайди. Фаришталар ҳам бошқа мавжудот каби Худонинг махлуқидирлар.Улар Худонинг бӯлаги ёхуд фарзанди эмас, балки борлиқ низомининг мулозимларидирлар.

  Бу ояти каримадан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Тарих давомида Худо ва унинг махлуқотлари билан муносабати ҳақида жуда кӯп хурофотлар тӯқилган бӯлиб, улар аҳли башар бехабарлиги ёхуд Илоҳий пайғамбарлар таълимотига амал қилмаслиги натижасидир.
  2. Фаришталар Аллоҳнинг буйруқларини сӯзсиз  бажарадиган махлуқларидир, Худонинг фарзандлари эмас.
  3. Хурофот ва ширкка қоришган фикрлар Аллоҳдан узоқлашиш, тӯғри йӯлдан адашиш ва Унинг неъматларига куфрон  келтиришга сабаб бӯлади.  

 

Ёрлиқ

Шарҳ