август 30, 2020 16:51 Asia/Tashkent
  • Нур томон йӯл -- 900

"Зухруф" муборак сураси16-22-ояти карималарининг шарҳи

Дастлаб "Зухруф" муборак сураси 16-18-ояти карималарининг тиловатига қулоқ соламиз:

 

  أَمِ اتَّخَذَ مِمَّا يَخْلُقُ بَنَاتٍ وَأَصْفَاكُم بِالْبَنِينَ ﴿١٦﴾ وَإِذَا بُشِّرَ أَحَدُهُم بِمَا ضَرَبَ لِلرَّحْمَـٰنِ مَثَلًا ظَلَّ وَجْهُهُ مُسْوَدًّا وَهُوَ كَظِيمٌ ﴿١٧﴾ أَوَمَن يُنَشَّأُ فِي الْحِلْيَةِ وَهُوَ فِي الْخِصَامِ غَيْرُ مُبِينٍ ﴿١٨﴾

 

  • ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Ёки У зот Ўзи яратадиган нарсадан қизлар тутиб, сизларни ўғиллар ила сийладими? (16) Қачонки улардан бирортасига, Роҳманга мисол келтирган нарсанинг хушхабари берилса, ғазабга тўлиб, юзи қорайиб кетур. (17) Зебу зийнат ичида ўстириладиган ва хусумат пайтида очиқ-ойдин бўла олмайдиган кимсаними?! (Бу оятларда мушрикларнинг, фаришталар Аллоҳнинг қизи, деган эътиқодларига рад келмоқда.) (18)

Бу ояти карималарда тарих давомида жуда кӯп қавмлар орасида машҳур бӯлган хурофотга ишора қилинади. Бу хурофий одатга кӯра эркаклар аёллардан устун қӯйилар ва ҳатто қиз болани авлодга иснод келтиради, деб ишониларди.

Буюрилади: Нега сиз ӯғил болани қиз боладан афзал деб биласиз? Нега ӯғил фарзанд туғилганда қувониб, қиз туғилганда қовоқларингиз уюлиб, ғамга ботасиз?

Энг ёмони ӯғил болани ӯзингизга нисбат бериб, у билан фахрланасиз. Аммо қиз болани биз истамаган ҳолда Худо яратган, деб айтасиз. Ишлаб чиқариш ва тижоратда билагингизга куч бағишлайдиган, уруш пайти кучингизга куч қӯшадиган ӯғил болани ӯзингизники, деб айтасиз. Аммо уйда ӯтирадиган, уруш-жанжал пайти сизга кӯмаклашишдан ожиз бӯлган қизни Худога нисбат берасиз.

Маълумки, ӯғил ва қиз иккиси ҳам Худонинг яратган бандаси бӯлиб, инсон наслининг давомийлиги уларга боғлиқ. Эркак-аёл ҳаётда бажарадиган ишлари тақозоси билан ӯзига хос хусусиятларга эга бӯлишсада, Худонинг наздида уларнинг бири бошқасидан афзал эмас. Ана шундай ӯзига хос-хусусиятлардан бири аёлларнинг сӯзлаш ва юриш-туришларида ҳиссиётнинг ғолиб эканлигидир. Аллоҳ аёлга ҳаётдаги энг асосий вазифа – оналик вазифасиниюклаган. Шу сабабли улар жанг-жадал саҳнасидан озод этилгандир.

  Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Қиз ва ӯғил фарзанд орасига фарқ қӯйиш нотӯғри, хурофий ақида самараси бӯлиб, Қуръони карим бундай ақидани қаттиқ танқид қилади.
  2. Зеб-зийнат буюмларига маҳлиёлик аёлларнинг табиий хусусиятидир. Жанг-жадал майдони аёлларнинг жойи эмас, зеро, бу нарса уларнинг табиатига мос келмайди.

Энди "Зухруф" муборак сураси 19-20-ояти карималаринингтиловатига қулоқ соламиз:

وَجَعَلُوا الْمَلَائِكَةَ الَّذِينَ هُمْ عِبَادُ الرَّحْمَـٰنِ إِنَاثًا ۚ أَشَهِدُوا خَلْقَهُمْ ۚ سَتُكْتَبُ شَهَادَتُهُمْ وَيُسْأَلُونَ ﴿١٩﴾ وَقَالُوا لَوْ شَاءَ الرَّحْمَـٰنُ مَا عَبَدْنَاهُم ۗ مَّا لَهُم بِذَٰلِكَ مِنْ عِلْمٍ ۖ إِنْ هُمْ إِلَّا يَخْرُصُونَ ﴿٢٠﴾

Бу ояти карималар қуйидагича таржима қилинган:

Улар Роҳманнинг бандалари бўлмиш фаришталарни аёллар ҳисобладилар. Ёки уларнинг яратилишига гувоҳ бўлдиларми?! Албатта, бу гувоҳликлари ёзилур ва сўроққа тутилурлар! (19) Улар: «Агар Роҳман хоҳлаганида, Биз уларга ибодат қилмас эдик», дедилар. Уларда бу ҳақда ҳеч бир илм йўқ. Улар фақат алжирамоқдалар, холос. (20)

Мушрикларнинг нотӯғри эътиқодларидан бири уларнинг фаришталарни Худонинг қизлари деб билишлари эди. Бунданда ёмони улар фаришталарга сиғиниб, уларни дунё ишларини тадбир қилишда таъсир ӯтказувчи деб ӯйлашарди. Ваҳоланки, уларнинг бу қарашлари фақат гумонларининг натижаси бӯлиб, бирор-бир илмий асосга эга эмасди. Шу сабабли Қуръони каримда буюрилади: улар қиёмат куни бу нотӯғри иддаолари ҳақида сӯраладилар ва уларнинг айтишга жавоблари йӯқ.

Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Фаришталар Худонинг фарзандлари эмас, балки Унинг махлуқлари бӯлиб, одамизоддан фарқли равишда уларнинг эркак ва аёллари йӯқ.
  2. Аллоҳнинг махлуқларига, хоҳ у фаришталар жинсидан бӯлсин, хоҳ ҳазрат Исо каби одам жинсидан бӯлсин сиғиниш қиёмат куни сарҳисоб этилади.
  3. Айтган гапларимиз ҳавога учиб кетади, деб ӯйламаслик керак. Айтган гапларимиз борлиқ низомида ёзилади ва бу гаплар учун қиёмат куни жавоб беришимиз лозим.
  4. Қилган ёмон амалимизни Худога нисбат бермаслик лозим. Зеро, бандаларини тӯғри йӯлга ҳидоят қилиш учун китоб, пайғамбар ва пешволар юборган Худо ҳеч қачон ёмон йӯлга юришимизни истамайди.

Энди "Зухруф" муборак сураси 21-22-ояти карималарининг тиловатига қулоқ тутамиз:

أَمْ آتَيْنَاهُمْ كِتَابًا مِّن قَبْلِهِ فَهُم بِهِ مُسْتَمْسِكُونَ ﴿٢١﴾ بَلْ قَالُوا إِنَّا وَجَدْنَا آبَاءَنَا عَلَىٰ أُمَّةٍ وَإِنَّا عَلَىٰ آثَارِهِم مُّهْتَدُونَ ﴿٢٢﴾

   Бу ояти карима   қуйидагича таржима қилинган:

 Ёки Биз уларга у(Қуръон)дан олдин бир китоб берганмизу улар уни маҳкам тутувчиларми?! (21) Йўқ! Улар: «Биз ота-боболаримизни бир динда топдикки, албатта, биз уларнинг изларидан ҳидоят топгувчидирмиз», дедилар. (22)

Олдинги оятларнинг давоми сифатида бу ояти карималарда мушриклар хурофотининг илдизларига ишора қилиниб, буюрилади: Улар бу хурофий одатларни жоҳил ва илмсиз аждодларидан ӯрганишган.

Бошқача қилиб айтганда бу хурофий ақидалар илмий ва ақлий асосга ҳам, олдинги пайғамбарлар китобидан нақлий асосга ҳам эга эмас. Улар фақат ӯтган ота-боболарига кӯр-кӯрона тақлид қилишади. Ваҳоланки, бирор-бир оқил инсон ӯз ақидасида тақлидга суянмайди.

 Бу ояти карималардан қуйидагиларни ӯрганамиз:

  1. Ақида ақл ва ваҳийга асосланган бӯлиши керак. Ақл ва ваҳийга тӯғри келмайдиган нарса гарчи жамиятнинг одоб, расм-русум ва маданияти деб аталсада, ширк ва хурофотдир.
  2. Ӯтганларнинг анъаналарини асраб-авайлаш баҳонаси билан жамиятдаги нотӯғри расм-русумларни таблиғ қилишдан эҳтиёт бӯлиш керак.
  3. Кӯр-кӯрона тақлид  ва мантиқсиз расм-русумлар билан якун топадиган миллат, элат, ирқ ва тилга доир ҳар қандай таассуб Қуръон нуқтаи назаридан ботилдир.

 

 

 

 

 

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ