сентябр 11, 2019 16:14 Asia/Tashkent
  • Саломатликка зиён етказмасдан қанча туз истеъмол қилиш мумкин?

Тузни меъёрида истеъмол қилиш инсон юрак-қон томир тизимига кўп салбий таъсир қилмайди. Бу ҳақда Европа кардиологлар уюшмаси ҳисоботида айтилган.

“Тадқиқотларимиз натижалари тузни истеъмол қилиш ва юрак-қон томир касалликлари ёки ўлим ўртасидаги боғлиқликни ўрганган кўпгина илмий изланишларга тўлиқ мос келди, шунингдек улар озгина тузнинг зарарли эканлиги ҳақидаги кенг тарқалган салбий фикрни қўллаб-қувватламайди", - деди Канадаги Макмастер университети профессори Салим Юсуф.

Унинг сўзларига кўра, кунига 6 граммдан ортиқ туз истеъмол қилиш саломатликка салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Шунингдек, юрак-қон томир тизимига фойдали таъсир кўрсатадиган фойдали моддалар нафақат мева ва сабзавотларда, балки ёнғоқ, сут маҳсулотлари ва гўштда ҳам мавжудлигини таъкидлади.

Ёрлиқ

Шарҳ