феврал 16, 2020 13:07 Asia/Tashkent
  • Мутахассислар одамни бахтлироқ қиладиган маҳсулотлар номини маълум қилди

РенТВ хабарига кўра, Аризона (АҚШ)-даги Майо шифохонаси мутахассислари инсонларни янада бахтлироқ қиладиган маҳсулотлар номини маълум қилди .

Ловия, балиқ, исмалоқ, ёнғоқ ва брокколи кайфиятингизни яхшилашга ёрдам беради.

Шундай қилиб, балиқ таркибида кўп миқдордаги omega-3 ёғ кислоталари мавжуд, улар бахт гормонлари — серотонин ва допамин ишлаб чиқаришга таъсир қилади.

Ловия, ёнғоқ ва тухум организмдаги серотонин мувозанатини сақлайди.

Кайфиятингизга салбий таъсир кўрсатадиган маҳсулотлар эритилган пишлоқ, гамбургер ва ҳот-догда мавжуд.

Ёрлиқ

Шарҳ