март 18, 2020 13:04 Asia/Tashkent
  • АҚШ мутахассислари коронавирус вакцинасини биринчи марта одамга солишди

АҚШда биринчи марта коронавирус вакцинаси одамга солинди

АҚШ мутахассислари коронавирус вакцинасини биринчи марта одамга солишди. Бироқ, уни тарқатишга ҳали вақт бор, деб хабар беради  CNBC-га таяниб Kazinform.«Сиэтлда соғлом одамга коронавирусга қарши вакцина солинди. Клиник синов бугун расмийлар томонидан расман эълон қилинди. Кейинги олти ҳафта ичида олимлар яна 45 кишига тадқиқот ўтказадилар. Шу тарзда, эмлашнинг хавфсизлиги синовдан ўтказилади», - дейилган сайт ахборотида.

Муаллифнинг сўзларига кўра, вакцина Сиетлдаги Вашингтон илмий-тадқиқот институтида ўрганилади. «Миллий аллергия ва юқумли касалликлар институти янги вакцинани ҳайвонларга синовдан ўтказмасдан дарҳол одамга юборишга қарор қилди. Бу вакцинанинг бозорга киришини тезлаштиради, аммо шуни ёдда тутиш керакки, бу фақат биринчи қадам», - дейди муаллифлар.

Унинг сўзларига кўра, янги дори клиник синовларнинг уч босқичидан ўтиши керак. Агар жорий синов муваффақиятли бўлса, у ҳолда вакцина 12-18 ой ичида оммага тарқатилади. Янги вакцина NIAID олимлари ва Кембриждаги Moderna Inc. биотехнологик компанияси олимлари томонидан яратилган.

Ёрлиқ

Шарҳ