май 24, 2020 17:22 Asia/Tashkent
  •  Парҳезшуноснинг ўрик фойдаси ва зарари ҳақида маслаҳат берди

Москва соғлиқни сақлаш департаменти бош парҳезшунос-шифокори Антонина Стародубова ўрик фойдали ва зарарли томонлари ҳақида ўз фикрларини айтди.

Ўрикни меъёридан ортиқ даража истеъмол қилиш нафақат овқат ҳазм қилиш муаммоларига, балки аллергик реакцияларга олиб келиши мумкин.

Бу ҳақда Москва соғлиқни сақлаш департаменти штатдан ташқари бош парҳезшунос-шифокори Антонина Стародубова ўз фикрларини билдирди.

Мутахассис таъкидлашича, одамда ичакдаги ачиш (ферментация) жараёнларининг ривожланиши туфайли ошқозон-ичак тракти билан боғлиқ муаммолар бўлиши мумкин.

Ўрик таркибида А, В, В1,С, Е витаминлари, бета-каротин, шунингдек асаб ва юрак қон томир тизими учун зарур бўлган - магний, фосфор, йод, темир ва калий моддалари мавжуд бўлиб, улар иммунитетни мустаҳкамлаш, инфекцион касалликлар хавфини камайтиришга ёрдам беради.

Озиқа толаларининг юқори миқдорда бўлиши холестерин даражасини нормаллаштиришга ёрдам беради ва ошқозон-ичак тракти фаолиятига ижобий таъсир қилади.

Аммо, барча фойдали хусусиятига қарамай, соғлом одам кунига 250-300 граммдан ортиқ бўлмаган миқдорда ўрик истеъмол қилиш тавсия этилади.

Бундан ташқари, ўрик данагини ейиш керак эмас – уларда амигдалин моддаси мавжуд. Шифокорнинг сўзларига кўра, бу модда ҳатто кичик миқдорда ҳам инсонга хавфли бўлиши мумкин.

 

Ёрлиқ

Шарҳ