сентябр 30, 2020 13:03 Asia/Tashkent
  • Қандли диабетга чалинганлар учун яхши янгилик: Ошқозоности бези ўз фаолиятини тиклаши мумкин

Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, даволанишлар ва интенсив вазн йўқотиш орқали 2-тоифа диабет билан касалланган беморларда ошқозоности безининг инсулин ишлаб чиқариш қобилияти тикланади.

Жорий йилда онлайн ўтказилган Европа диабет тадқиқоти Ассоцациясининг йиллик ҳисобот йиғилишида тақдим этилган янги изланишлар биринчи маротаба 2-тоифа диабетни даволаш ошқозоности безининг нормал ишлашга қайтишини исботлади.

“Беморларда ошқозоности бези нормал инсулин ишлаб чиқараётганини исботлаганимизга қарамай, айрим мутахассислар “Бу шунчаки яхши назорат қилинган диабет”, – дея таъкидлашда давом этмоқдалар. Аммо биздаги изланишлар ошқозоности бези ҳажмининг нормал ҳолатга қайтиши билан ҳам характерлидир”, – дейди тадқиқот олиб борган Буюк Британиядаги New Castle университети профессори Рой Тейлор.

У фикрини шундай давом эттиради:

“Кўп миқдордаги инсулин тўқималарнинг ўсишини таъминлайди, ҳеч бўлмаганда ўз ҳажмини сақлаб қолишига кўмаклашади. Одатда, ошқозоности безида овқатдан сўнг инсулин миқдори юқори бўлади. Аммо 2-тоифа диабетга учраган беморларда бу ҳолат кузатилмайди. Янги тадқиқотнинг янгилиги ҳам инсулиннинг ошқозоности безларига таъсири натижасида фаолиятнинг тикланишида”.

Тадқиқотлар 2 йил мобайнида 64 нафар 2-тоифа қандли диабетга чалинган беморлар билан олиб борилган. Эслатиб ўтиш керак, ушбу тадқиқот сўнгги олти йилда 2-тоифа диабетга чалинган беморлар билан боғлиқ.

Ёрлиқ

Шарҳ