октябр 25, 2020 11:19 Asia/Tashkent
  • Германия олимлари коронавирусни юқтириб олишнинг ўта хавфли йўлини маълум қилди

Коронавирусни предметларни ушлаб юқтириб олиш эҳтимоли жуда паст, аммо инфекцияланган бемор билан яқиндан ва узоқ мулоқотда бўлиш ҳақиқий хавф туғдиради

COVID-19ни юқтириб олишнинг деярли ягона усули - инфекцияланган билан узоқ ва яқиндан мулоқотдир. Германиянинг Бонн университети ОИВ соҳасида вирусология ва тадқиқотлар институти  тадқиқотчилари шундай хулосага келдилар.

Кенг кўламли тадқиқотлар бир неча ҳафта давомида 1,4 минг касалланганлар аниқланган ва 46 киши вафот этган Хайнсберг шаҳрида ўтказилган. Олимларнинг таъкидлашларига кўра, улар турли сатҳларда жонли вирусларни топа олмаганлар.

"Биз эшик тутгичлари, телефонлар ёки ҳожатхоналардан намуналар олдик, аммо улар асосида лабораторияда вирусни ўстира олмадик", - деб хулоса қилган институт раҳбари Хендрик Штреек матбуот-анжумани давомида, унинг сўзларидан RTL Today портали иқтибос келтирган.

Тадқиқотчилар шундай хулосага келишдики, предметлар билан контактдан кейин касалланиш эҳтимоли жуда паст, аммо шу билан бирга, касалланган одамлар билан яқиндан ва узоқ мулоқот ҳақиқий таҳдиддир.

"Сиз дўконларни айланганингизда бу касалликни юқтириб олиш эҳтимоли у қадар катта бўлмайди. Вируснинг жиддий тарқалиши одамлар узоқ вақт давомида бир-бирларига яқин бўлганликлари натижаси бўлган", - дея таъкидлайди институт раҳбари.

Ёрлиқ

Шарҳ