Январ 11, 2021 11:05 Asia/Tashkent
  • Жигар фаолиятига тасир етказадиган 5 одат

Агар тиббиёт билан алоқаси бўлмаган одамдан жигар фаолиятига зарар етказадиган энг ёмон таъсир ҳақида сўралса, кўпчилик алкогол деб жавоб беради. Аммо кундалик турмуш тарзида зарарсиз бўлиб кўринадиган шундай одатлар мавжудки, улар аста-секин жигар фаолиятини йўқ қилиши ва соғликка зиён етказиши мумкинлигини аксарият одамлар билмайди. «Домашний Очаг» жигарга зарар етказадиган одатлар ҳақида материал

Ширинлик ейиш

Алкоголсиз ёғли жигар касаллиги (ёки кўпроқ таниш ном – ёғли жигар) – бу органнинг сиррози ва саратон касаллигининг кенг тарқалган сабабларидан бири. Ва бунга эришишнинг энг осон усули – ширинликларни ортиқча истеъмол қилишдир. Агар кунига 1000 та «ширин» калория истеъмол қилсангиз, ёғли жигар олиш хавфи 1:4 га тенг. Бу жуда кўп дегани.

Дорилар (поливитамин) қабул қилиш

Кўпчилик шифокорлар бизга озиқ-овқат билан таъминлайдиган витаминлар ва минераллар, ҳақиқатан, фойдали эканини таъкидлайди. Аммо поливитаминлар соғлигимизга ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди, балки энг ёмон ҳолатда зарар етказади. Жигар – тананинг витаминлар «зарбаси»га энг кўп дучор бўладиган органидир. А витаминининг ҳаддан ташқари истеъмол қилиниши жигарни ўлдириши мумкин ва сирроз ривожланишига олиб келади.

 Вазн тўплаш

Бел соҳасида тўпланган ортиқча вазн жуда хавфлидир: висцерал ёғ гормон ишлаб чиқаришга ва бу ўз навбатида жигар фаолиятига ёмон таъсир қилиши мумкин. 

Парацетамол қабул қилиш

Парацетамол – шамоллаш, грипп ҳолатларида ва тиш, бош оғриғида ишлатилади. Тавсия этилган миқдорда хавфсиз, аммо ошиб кетса, жигарга зарар етказади. Шифокор кўрсатмасига қатъий амал қилинг ва ҳеч қачон парацетамолни ўз ичига олувчи икки маҳсулотни бир вақтнинг ўзида истеъмол қилманг.

Тезпишар (фаст-фуд) овқат ейиш

Биз такрорлайдиган «транс-ёғлар» асосан, қовурилган картошка (фри), наггэтса ва гамбургер, шунингдек, дўконда пишириладиган нонлар ва ҳатто попкорнда ҳам мавжуд. Транс-ёғлар нафақат жигар учун хавфли, балки улар бу органнинг жуда тез семириб кетишига олиб келади.

Ёрлиқ