Январ 18, 2021 11:35 Asia/Tashkent
  • Киви иммунитетга қандай таъсир қилади?

Аввалига актиния деб аталган ва нордон ҳамда майда бўлган мева ХХ аср бошларида Янги Зеландияга олиб борилган ва у ерда янги нав етиштирилган. Таъми нордон бўлган меванинг киви мазасига айланиши учун 30 йил кетган. Унинг номи Янги Зеландиянинг рамзи бўлган киви қуши сингари атала бошлаган.

Фойдали моддаларни ўз ичига оладиган ушбу мазали мевани рационга киритиш нима учун муҳимлиги ҳақида маълумот бериб ўтамиз.

Таркибида оқсил ва овқат ҳазм жараёни учун муҳим бўлган актинидин ферменти бўлган киви, шунингдек, фойдали мева кислоталарини ҳам ўз ичига олади. Ушбу кислоталар айниқса ошқозондаги кислотанинг етарлича ишлаб чиқарилмаганида айни муддао ҳисобланади. Хитой табобатида кивидан асрлар давомида ошқозон ичак тракти ҳамда буйракларда тошлар пайдо бўлишининг олдини олишда қўлланилган.

Киви C витаминига бой саналади, унинг 100 граммида ушбу антиоксидантнинг 4 кунлик меъёри бўлади. У ҳужайраларни ҳимоя қилади, яллиғланиш жараёнларининг олдини олади, қаришни секинлаштиради ва тери аҳволини яхшилаб, унинг ранги ва аҳволини яхшилайди. C витаминининг яна бир ижобий хусусияти, коллаген ишлаб чиқарилишини яхшилайди.

Ушбу мева иммунитетни мустаҳкамлайди, уни мунтазам истеъмол қилиш иммуноглобулин ишлаб чиқарилишини яхшилаб, организмни вирус ва касаллик келтириб чиқарадиган бактериялардан ҳимоя қилади. К витамини ва калийга бой бўлган кивида қонни суюлтирадиган моддалар кўп бўлгани сабаб унинг истеъмоли тромблар пайдо бўлишининг олдини олади, юрак мушакларини мустаҳкамлайди, қон-томирлар эластиклигини яхшилайди. Қолаверса, киви парҳезбоп маҳсулот ҳисобланади. Унда шакар ва калория кам экани сабаб парҳезшунослар уни рационга киритиш кераклигини таъкидлайди. Кивини нафақат ўзини, бўтқа, йогурт ва салатларга қўшиб ҳам истеъмол қилиш мумкин.

Ёрлиқ