март 06, 2021 11:35 Asia/Tashkent
  • Инсон организмида витамин етишмовчилиган дарак берувчи 6-та белги

Авитаминоз – бу атроф-муҳитнинг ноқулай омиллари таъсирида организм учун зарур бўлган витамин ва озуқавий моддалардан маҳрум бўлган узоқ муддатли монотон ва мувозанатсиз овқатланиш натижасида ривожланадиган касаллик

Агар айрим маҳсулотлардан воз кечилса, танада А, D ва E витаминлари етишмай қолади. Шунингдек, рационда етарлича мева ва сабзавотлар бўлмаса, C ва B гуруҳи витаминлари етишмовчилиги кузатилади.

Мутахассисларнинг фикрига кўра, танада камдан кам ҳолларда битта витамин етишмайди. Одатда бир вақтнинг ўзида бир неча витаминлар етишмаса, унинг аломатлари кўзга кўрина бошлайди.

Чарчоқ

Витамин етишмовчилиги очиқ ва яширин шаклда бўлиши мумкин. Уларнинг энг кўп учрайдиганлари уйқучанлик, диққатни жамлай олмаслик, бефарқлик, асабийлашиш ва тушкун кайфият билан намоён бўладиган сурункали чарчоқдир. Уйқунинг бузилиши ҳам кўпинча улар билан бирга кузатилади. Ёзда, кундузи ҳамда қуёшли об-ҳавода аломатлардан огоҳ бўлиш керак. Шунингдек, шошилинч равишда шифокор кўригидан ўтиш зарур.

Тери билан боғлиқ муаммолар

Витамин етишмаслигининг иккинчи аломати – бу турли хил тери тошмалари ва ундаги ўзгаришлар. Бундай вақтда юзда ҳуснбузарлар пайдо бўлиши мумкин, бу эса А, C ва E витаминлари етишмаслигидан дарак беради. Бундан ташқари, лаб бурчакларида ёқимсиз ёриқлар пайдо бўлиши, қўл терисининг кўчиши ва кўз остида қора халтачалар пайдо бўлади. Авитаминоз соч тирноққа ҳам тезлик билан таъсир қилади – бу тана саломатлигининг энг муҳим кўрсаткичларидан бири. Витамин етишмовчилигида тирноқлар кўриниши ўзгаради, синади. Сочлар эса сийраклашиб, тўкила бошлайди.

Гастрит

Қуёшли кунларда гастритнинг кучайиши, ич қотиши ва овқат ҳазм қилиш тизимининг бузилиши танада рибофлавин ёки B2 витамини етишмаслигининг аниқ белгисидир. Ушбу витамин қизил қон таначаларини шакллантириш, антитаначаларни ишлаб чиқариш, ўсиш ва репродуктив функцияларни тартибга солиш учун жуда муҳимдир. Соч ўсишини таъминлайдиган қалқонсимон без саломатлик ва тананинг умумий ҳолати учун жавобгардир. Ўз вақтида рационга карам, помидор, жўхори уни, балиқ, ўрик ва тухум қўшиб, рибофлавин етишмовчилигини тўлдириш мумкин.

Шамоллаш

Тез-тез томоқ оғриши ҳамда аксириш огоҳлантирувчи белги бўлиши мумкин. Қуёшли кунларда аллергиянинг аксарияти йўқ бўлади. Аммо бурун ва томоқ оғриғининг кузатилиши витамин етишмовчилигининг белгиси ҳисобланади.

Милкларнинг қонаши

Витамин етишмовчилигининг яна бир аломати – бу тишларни юваётганда милкларнинг қонашидир. Қоида тариқасида бу танада C витамин етишмаслигини ва цитрус мевалардан кўпроқ истеъмол қилиш кераклигини билдиради.

Мушакларнинг заифлиги

Уйқусизлик, бармоқ учларида қон айланмаслик, томир тортишиши билан бирга мушакларнинг кучсизланиши ҳам танада витамин етишмаслигининг кўрсатиши мумкин. Ушбу аломатлардан сўнг тиббий тестлар топшириш, шифокор билан маслаҳатлашган ҳолда турли хил витаминларга бой маҳсулотларни истеъмол қилиш керак.

Ёрлиқ