апрел 05, 2021 10:28 Asia/Tashkent
  • Шифокор-онкологлар бутунлай воз кечишни тавсия этадиган 7 маҳсулот

Афсуски, бугунга қадар саратон касаллигидан юз фоиз ҳимоя қиладиган ва ушбу касалликнинг максимал даражада олдини олишга ёрдам берадиган восита топилмади. Аммо унинг ривожланиш хавфини оширишга ёрдам берадиган омиллар талайгина.

Касалликнинг қўзғатувчиси эса мунтазам истеъмол қилинадиган айрим маҳсулотлардир. Саратон касаллигини даволовчи шифокорлар булар қайси маҳсулотлар эканлигига ойдинлик киритди ва уларни рациондан иложи борича тезроқ чиқаришни маслаҳат беради.

Колбаса ва қайта ишланган гўшт маҳсулотлари

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари колбаса ва қайта ишланган гўшт маҳсулотларини кансероген сифатида расмий равишда ажратди. Эълон қилинган ҳисоботда таъкидланганидек, ҳар куни атиги 50 грамм қайта ишланган гўшт ичак саратони хавфини 18 фоизга оширади. Бундан ташқари, ушбу маҳсулотлар танага кириб, хавфли касалликка чалиниш эҳтимолини оширади.

Бодроқлар

Жўхори донидан тайёрланадиган бодроқлар ҳам саломатлик учун энг хавфли егулик саналади. Уни тайёрлашда синтетик мойдан фойдаланилади, буғи таркибида эса хавфли диацит бирикмаси мавжуд бўлиб, бу ўпка саратонига олиб келиши мумкин. Афсуски, диацит бодроққа ўзгача таъм беради ва инсонда яна истеъмол қилиш ҳиссини пайдо қилади.

Лосось балиғи

 

Махсус етиштириладиган лосось балиғи арзон бўлиши бирга, соғлиқ учун ҳам зарарлидир. Ушбу турдаги балиқ гўшти таркибида хавфли ўсмалар пайдо бўлиш хавфини оширадиган токсик моддалар мавжуд.

Кабоблар

Юқори ҳароратда пишириладиган кабоб, товуқ ва шу каби бошқа маҳсулотлар соғлиқ учун зарарли бўлган кансероген моддаларни чиқаришга олиб келади. Бироқ бу кабобдан абадий воз кечиш керак дегани эмас, уни истеъмол қилиши меъёрга эътибор қаратиш лозим.

Сунъий таъм берувчилар

Қисқасини айтганда, ҳар қандай шакар ўрнини босувчи таъм берувчи моддалардан тезроқ воз кечиш керак. Улар организмга кирганидан сўнг метаболизмни бузади, юрак хуружи хавфини оширади ва ниҳоят улар ҳам кансероген ҳисобланади. Шунингдек, шакарни ўта кўп истеъмол қилиш ҳам саратон ҳужайраларининг кўпайишининг тезлашишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун имкон қадар камроқ шакар истеъмол қилиш зарур.

Спиртли ичимликлар

Мия, қизилўнгач, жигар, кўкрак ва йўғон ичак саратони – бу даҳшатли касалликнинг пайдо бўлишига нима сабаб бўлиши мумкин? Албатта, уларнинг ривожланиши спиртли ичимликларни мунтазам равишда истеъмол қилишни қўзғатиши мумкинлиги тадқиқот орқали исботланган. Агар спиртли ичимлик ичишни бирданига бутунлай тўхтатишни имкони бўлмаса, миқдорни бироздан камайтириш орқали бунга эришиш керак.

Трансёғлар

 

Ёрлиқ